Apple компанияси сунъий интеллектга эга Apple Watch Сериес 12 ва Ватч Ultra 4 моделларини тақдим этди

Apple компанияси Купертинода бўлиб ўтган анъанавий тақдимот маросимида ўзининг янги авлод ақлли соатлари — Apple Watch Сериес 12 ва Ватч Ultra 4 қурилмаларини намойиш этди. Ixbt.com маълумотига кўра, мазкур гаджетлар ташқи дизайнида туб ўзгаришларга учрамаган бўлса-да, сунъий интеллект имкониятлари билан бойитилган муҳим дастурий янгиланишларни қабул қилиб олди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Сунъий интеллект ва аудио имкониятлар
Янги ақлли соатлар бозорда тобора оммалашиб бораётган сунъий интеллектга асосланган тақилувчи қурилмалар сафига қўшилди. Қурилмаларга қўшилган энг диққатга сазовор функциялардан бири бу «Audiо Intelligence» деб номланиб, у фойдаланувчиларга кундалик суҳбатлардаги муҳим тафсилотларни эслаб қолиш ва керак бўлганда уларни қайтадан кўриб чиқиш имконини беради.Соатлар тақдим этилган «Ливе Rewind» хусусияти ёрдамида суҳбатларни 15 сониягача орқага қайтарибешиш мумкин. Рақамли тож (Дигитал Кровн) тугмасини икки марта босиш орқали охирги 15 сониядаги суҳбат матнли парчага айлантирилиб кўрсатилади. Фойдаланувчилар Siri орқали ушбу транскрипция мазмуни ҳақида савол беришлари ёки уни кейинроқ кўриб чиқиш учун янги Siri иловасига сақлаб қўйишлари мумкин.
Шунингдек, атроф-муҳитдаги товушларни тинглаш орқали ишлайдиган «Siri Рекап» функцияси жамоатчилик йиғилишлари ёки ота-оналар мажлисларидаги асосий хулосаларни қайд этиб боради. Ушбу функция ёқилган вақтда Apple Intelligence суҳбат тугагач автоматик тарзда сарлавҳа ва асосий фикрларни шакллантиради. Эшитиш қобилияти заиф инсонлар учун эса сиреналар, сигнализациялар, эшик қўнғироқлари ва чақалоқ йиғиси каби товушларни аниқловчи махсус «Соунд Рекогнитион» тизими жорий этилди. Apple таъкидлашича, ушбу аудио функциялар ҳеч қандай овозли ёзувларни яратмайди ва сақламайди.
Саломатликни кузатишнинг янги даражаси
Иккала янги ақлли соат модели ҳам ЭКГ ўқиш жараёнида тери билан яхшироқ алоқани таъминлаш учун электрод сирт майдони кенгайтирилган такомиллаштирилган саломатликни кузатиш тизими билан жиҳозланди. Оптик сезгирликни яхшилаш мақсадида қайта ишланган фотодиодлар ёруғликни янада самаралироқ қамраб олиш учун ҳалқа шаклида жойлаштирилган.Янада тежамкор яшил рангли ЛEД чироқлар ҳаракат вақтида ҳам кун давомида юрак уриш тезлигини аниқ ўлчаш имконини беради. Янги саломатлик тизими доимий равишда юқори частотали юрак уриш частотаси маълумотларини тақдим этади. Эндиликда юрак уриши кўрсаткичлари ҳар беш сонияда, кун давомида узлуксиз ўлчаниб борилади, бу эса аввалгига нисбатан 60 баробар кўп демакдир.
Ақлли узуклар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, янги соатларга фойдаланувчининг сўнгги фаоллиги, ҳаётий муҳим кўрсаткичлари ва уйқу сифатини таҳлил қилиб берувчи тайёргарлик баллари (реадинесс скорес) қўшилди. Шунингдек, VO2 мах ва уйқу маълумотларига асосланиб, фойдаланувчининг асосий саломатлик кўрсаткичлари унинг ҳақиқий ёшига қанчалик мос келишини кўрсатиб берувчи «Ҳеалт Аге» функцияси ҳам тақдим этилди.






























Изоҳлар 0
…