6 июнь куни Yandex Go хизмати Ўзбекистон Республикаси Маданият ва Туризм вазирлиги кўмагида “Анъаналарга эътибор” лойиҳасини ишга туширди. Хизмат мамлакат аҳолиси ва меҳмонларини қадимий нақшлар, уларнинг тарихи ва рамзлари билан таништиради.
Анъанавий нақшлар Ўзбекистон тарихи ва маданиятининг муҳим қисмидир. Аммо замонавий дунёда улар ёд этиб турилмаса, уларнинг хотираси аниқ тарзда йўқ бўлади. ORNAMENTS тадқиқот гуруҳи билан биргаликда компания ўнта ранг-баранг нақшни танлади – эндиликда Хризантема, Аноргулин, Рафида ва бошқа безакларни Yandex Go хизмати орқали буюртма орқали келган автомобилларда кўриш мумкин.
“Ўзбекистон маданияти бетакрор ва серқиррадир. Кўп асрлик меросни асраб-авайлаш йўлларидан бири замонавий контекстда анъанавий нақш ва рамзларни мужассамлаштиришдир. Биз шаҳар кўчаларида юзлаб машиналарда қатновчи одамлар уларни таниши учун Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан нақшларни танладик. Ўзбекистонда туризм ҳам фаол ривожланмоқда ва бизнинг лойиҳамиз мамлакатнинг диққатга сазовор жойларига кўпроқ саёҳатчиларни жалб қилишга ёрдам беради, деб ўйлаймиз”, — деди Мирзоҳид Солиҳов, Yandex Go нинг ҳудудий менежери.
“Ўзбекистоннинг бой маданий меросини асраб-авайлаш вазирлик фаолиятида устувор аҳамиятга эга бўлган муҳим мавзудир. Yandex Go компанияси бутун мамлакат бўйлаб миллий маданиятни қўллаб-қувватлашга қаратилган бундай йирик лойиҳани амалга ошираётганидан мамнунмиз”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Маданият ва Туризм вазирлиги мадбуот хизмати хабарида.
“Ўзбек безаклари жуда ёрқин ва гўзал. Лекин биз нафақат ёқимли, балки фойдали лойиҳани ҳам амалга оширишни хоҳладик. Шунинг учун 300 дан ортиқ рақамли анъанавий нақшларга эга бўлган осон ва қулай веб-сайтни яратдик. Шу кунларда жамоамиз янада кўпроқ безакларни топиш ва акс эттириш учун навбатдаги экспедитсияга жўнаб кетмоқда. Энг муҳими, рақамлаштирилган безаклар кенг қўлланилади. Ўз ташаббуси билан нафақат лойиҳани ривожлантиришга, балки бутун Ўзбекистоннинг анъанавий маданиятини оммалаштиришга кўмаклашаётган Yandex Go жамоасига ҳам раҳмат”, — Сардор Бабаев, ORNAMENTS лойиҳаси куратори.
Фойдаланувчилар иловада ва лойиҳа веб-сайтида нақшларнинг маънолари ҳақида кўпроқ маълумот олишлари, шунингдек, хизмат мавжуд бўлган шаҳарлар бўйлаб саёҳат қилиш орқали уларни жонли равишда ўрганишлари мумкин бўлади. Бунинг учун лойиҳа жамоаси онлайн гидларни яратди – улар тез орада сайтда пайдо бўлади. Yandex Go-да автомобилга буюртма бериб, ўзингизга ёққан жойга қулай тарзда етиб олишингиз мумкин. Мисол учун, биноларининг фасади ва интерери ёғоч ҳамда ганч ўймакорлик, расмлар билан безатилган Тошкентдаги Ҳазрати Имом ансамблига ташриф буюришингиз мумкин. Бухорода эса машҳур бухоролик усталар томонидан безатилган Файзулла Хўжаев уй-музейининг интерерини ўз кўзларингиз билан кўришингиз мумкин.
Лойиҳада жами 300 та автомашина хизмат кўрсатаётган етти шаҳар: Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Андижон, Қўқон, Марғилон, Наманган иштирок этади.
"ORNAMENTS" лойиҳаси ҳамкори ҳақида
TBC Ornaments– TBC Банк Узбекистoннинг ижтимоий лойиҳаси бўлиб, унинг мақсади Ўзбекистон амалий санъати ва халқ амалий санъатининг рақамлаштирилган нақшларининг тўлиқ диджитал каталогини яратиш, уни ўз брендини яратишда мазкур безаклардан фойдалана оладиган ҳамма қўллай оладиган келажакдаги маҳсулотлар учун фойдаланиш имконини бериш.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг