Баъзи кино жуфтликлари ўз ролларига шунчалик берилиб кетишадики, суратга олиш тугаб, “Стоп, олинди” буйруғидан кейин ажралишга тайёр эмасликларини тушунади. Уларнинг ҳаётида янги романтик босқич бошланади, бу баъзан оила қуриш билан тугайди.
Бергузар Корель ва Ҳалит Эргенч
Гўзал Бергузар Корель Ҳалит Эргенч билан “1001 кеча” сериалида танишган. Фильмда улар келиб чиқиши турли хил бўлган эркак ва аёл ролларини ўйнашган: Ҳалит Эргенч бадавлат тадбиркор, Бергузар Корель эса бор кучини ишига ва ўғлига ғамхўрлик қилишга бағишлаган ёлғиз она. Уларнинг лойиҳадаги ҳис-туйғулари аста-секин ҳаётга ҳам кўчди. Кўп ўтмай, оммавий ахборот воситалари Корель ва Эргенчни нафақат фильмдаги роллари, балки шахсий муносабатлар ҳам боғлаб турганини ёза бошлади, аммо актёрлар буларнинг ҳаммасини рад этди. Вақт ўтиши билан буларнинг барчаси шунчаки баҳона эканлиги аён бўлди.
Сериал тугагандан сўнг Ҳалит дарҳол хотини билан ажрашди ва Бергузарга уйланди. 2009 йилда турмуш қурган актёрлар тез орада уч фарзанднинг ота-онаси бўлишди ва барчанинг нафратига қарамай, мукаммал уйғунликда яшашни давом эттиришмоқда.
Фаҳрие Эвжен ва Бурак Ўзчивит
Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжен илк бор “Чолиқуши” сериали кастингида танишган. Ўша пайтда иккаласининг ҳам танлаган инсони бўлган, шунинг учун бир-бирларига унчалик қизиқиш билдиришмайди.
2015 йилда тақдир уларни “Севги сенга ўхшайди” мелодрамасида яна бирлаштирди. Бу вақт ичида нималар ўзгаргани кўпчилик мухлислар учун ҳалигача сир бўлиб қолмоқда, бироқ тўсатдан Ўзчивит ва Эвжен учраша бошлади, икки йилдан сўнг эса улар турмуш қурди. Жуфтлик 2019 йилда Каран, 2023 йил январида Керем исмли ўғилларнинг ота-онасига айланди. Буракнинг хиёнати ва оиладаги жиддий келишмовчиликлар ҳақидаги доимий миш-мишларга қарамай, улар ҳаммага намуна бўлишда давом этмоқда.
Марям Узерли ва Ўзан Гювен
Ушбу муносабатларнинг бошланиш нуқтаси афсонавий “Муҳташам юз йил” лойиҳасига бориб тақалади. Марям султоннинг севимли канизаги ролини ўйнайди, Ўзан эса аввалига отбоқар бўлиб, кейин Сулаймоннинг куёви сифатида ҳукмрон оилага киради. Лойиҳадаги ҳамкасблари уларнинг танаффус пайтида гаплашаётганини тез-тез пайқашади, папараццилар эса вақти-вақти билан уларни кундалик ҳаётда ҳам бирга суратга олишади. Албатта, актёрлар муносабатларини овоза қилмайди.
Кўп ўтмай, Узерли фарзанд кутаётгани ва шоша-пиша лойиҳани тарк этгани маълум бўлди. Одамлар бола кимдан экан деб ҳайрон бўлишаётганда, Марям ниҳоят сукунатни бузиб, барча миш-мишларга нуқта қўйди. Актриса тадбиркор Жан Атешдан қиз кутаётганини тан олди. Ўзан билан эса фақат дўст сифатида гаплашган. Ҳомиладорлик пайтида актёр Марямнинг ёнида бўлган ва унга фақат яхшиликка умид қилишни ўргатган. Актёрнинг ўзи ҳеч қачон юлдуз билан бўлган муносабатларини изоҳламаган. Фақат бир марта у шунчаки Марямни кераксиз ташвишлардан ҳимоя қилишга ҳаракат қилганини айтади.
Неслиҳан Атагул ва Кадир Доғулу
Актёрларни “Истанбулнинг икки юзи” сериали бирлаштирди. Вақт ўтиши билан Кадир ва Неслиҳан бир-бирини ёқтириши маълум бўлди. Жуфтликни сайр ва ресторанларда бирга кўришарди, улар бахтга шунчалик берилиб кетишдики, ва ниҳоят яширинишни бас қилишди.
2016 йилда Атагул ва Доғулу никоҳини расман қайд этди. Актрисанинг ҳомиладорлиги ҳақида деярли ҳар ой миш-мишлар тарқалаётганига қарамай, у ҳали оналикни биринчи ўринга қўйгани йўқ. Ҳозирда унинг учун муҳимроқ нарса иши — актрисанинг карьераси жуда тез ва муваффақиятли ривожланмоқда.
Ўзге Гюрель ва Серкан Чаёғлу
“Олча мавсуми” фильмида Серкан Чаёғлу ва Ўзге Гюрель бир-бирини кўриши биланоқ энди айро бўлолмасликларини тушунади. Лойиҳа тугагандан сўнг, юлдузларнинг ажралиши ҳақида миш-мишлар тарқала бошлади.
Маълум бўлишича, севишганлар ҳис-туйғуларининг ҳақиқийлигини синаб кўришга қарор қилган ва бир мунча вақт мулоқот қилмаган. Тажриба бир неча ой давом этди ва бир нарса маълум бўлди: улар энди бир-бирисиз яшай олмайди. 2018 йилда Серкан ва Ўзге унаштирилганликларини эълон қилишди ва 2022 йилда қўшалоқ тўй қилишди: биринчиси Германияда, Чаёғлунинг қариндошлари яшайдиган жойда, иккинчиси эса романтик Веронада бўлиб ўтди.
Бирже Акалай ва Мурат Иналмиш
“Осмон ва Ер ўртасида” сериали сабаб Бирже Акалай ва Мурат Иналмиш ўртасида ҳис-туйғулар пайдо бўлди. Уларнинг романтикаси яшин тезлигида ривожланди ва актёрларнинг ўзлари, кўплаб ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ, муносабатлари ҳақида сукут сақлашни хаёлига ҳам келтирмади. Улар иш кунларидан ташқарида ҳам ва ҳатто қизил гиламда ҳам ажралишмади. Олти ой ўтгач, жуфтлик тўйларини эълон қилишди, улар сериал суратга олинган Кападокия яқинидаги Ургупда никоҳдан ўтди. Вақт ўтиши билан улардаги иштиёқ совий бошлади ва аввалги ишқий муносабатлар чексиз рашк билан алмашди. Бирже бир неча марта асабий тушкунликни бошдан кечирди ва бир ярим йилдан кейин Муратни тарк этди.
Ҳанде Эрчел ва Керем Бурсин
“Қалбим эшигини қоқ” нафақат бутун дунё томошабинларининг севимли сериали, балки Керем Бурсин ва Ҳанде Эрчел тақдирида ҳам бурилиш нуқтаси бўлди. Серкан ва Эда ҳикояси актёрларни бир зумда юлдузга айлантириб, уларга ҳақиқий муҳаббат имкониятини берди.
2022 йил апрель ойида журнал муқоваси учун фотосессия баҳонасида бир-бирларига бўлган муносабатларини ошкор қилишди, аммо кейинроқ жим туришни афзал билишди. Аммо мухлислар уларнинг шахсий ҳаётларини минглаб миш-мишлар билан тўлдира бошлади, папараццилар ҳам буни исботлашдан тўхтагани йўқ. Жуфтликнинг бирга бўлиши ҳақидаги мухлислар умиди 2023 йилнинг баҳорида чиппакка чиқди: собиқ севишганлар ижтимоий тармоқлардаги биргаликда тушган барча фотосуратларни ўчириб ташлагач, уларнинг ажралишганини ҳамма тушунди.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг