Турк актрисаси Ҳанде Эрчел 33 ёшни қарши олди (фото, видео)

Туркиялик машҳур актриса Ҳанде Эрчел 24 ноябрь куни 33 ёшни қарши олди. У туғилган кунини Instagram саҳифасида эълон қилган суратлари ва видеолари орқали мухлислари билан бўлишди.
Актриса байрам муносабати билан гуллар билан тушган суратини саҳифасига жойлаштириб, янги ёшини қарши олди. Унинг ушбу постига қисқа вақт ичида кўплаб изоҳлар ёзилди. Мухлислари Ҳанде Эрчелни туғилган куни билан табриклаб, унга бахт, соғлик ва ижодий муваффақиятлар тиламоқда.
Ҳанде Эрчел 1993 йил 24 ноябрь куни Туркиянинг Бандирма шаҳрида туғилган. У Мимар Синан номидаги Нафис санъат университетида анъанавий турк санъати йўналишида таҳсил олган. 2012 йилда Озарбайжонда ўтказилган гўзаллик танловида қатнашиб, иккинчи ўринни эгаллаган.

Актриса кенг мухлислар оммасига, айниқса, «Қуёш қизлари» (Güneşin Kızları, 2015–2016) ҳамда «Севги сўзлардан тушунмайди» (Aşk Laftan Anlamaz, 2016–2017) сериалларидаги роллари орқали танилган. Кейинчалик «Эшигимни қоқ» (Sen Çal Kapımı, 2020–2021) ва «Бошқа инсон» (Bambaşka Biri, 2023–2024) сериалларида ҳам суратга тушган.

Ҳанде Эрчел 2024 йилда «Ишқ мастлиги» (Mevlana: Mest-i Aşk) тарихий фильмида, 2025 йилда эса «Шамолга қўйиб юбор» (Rüzgara Bırak) романтик картинасида рол ижро этган. Ушбу фильм Netflix платформасида ҳам намойиш этилган.
Сиз Ҳанде Эрчелни қайси фильм ёки сериалдаги роли орқали танигaнсиз? Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг!
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
































Изоҳлар0
…