Ҳилал Алтинбилек ва Серкан Чайоғлу бир фильмда бош ролни ижро этди

Туркиялик актёрлар Ҳилал Алтинбилек ва Серкан Чаёғлу илк бор биргаликда филмда бош ролларни ижро етди. Улар «Гелесеğи Гёрмек» романтик-триллер филмида жуфтлик сифатида намоён бўлиб, Ҳилал Селен, Серкан эса Кемал образини гавдалантиради. Филм сюжети севги, хавф ва келажакни ўзгартириш истаги атрофида ривожланади, қаҳрамонлар эса тақдирни ўзгартиришга уринади. «Гелесеğи Гёрмек» 28 август куни Disney+ платформасида намойиш етилиши кутилмоқда.
Туркиялик машҳур актёрлар Ҳилал Алтинбилек ва Серкан Чайоғлу илк бор биргаликда фильмда бош ролларни ижро этди. Икки актёр янги романтик-триллер жанридаги «Geleceği Görmek» («Келажакни кўра билиш») фильмида жуфтлик сифатида намоён бўлади.
Ҳилал Алтинбилек ўзбек томошабинларига «Зулайҳа» сериалидаги Зулайҳа образи орқали яхши таниш бўлса, Серкан Чайоғлу «Олчалар мавсуми» сериалидаги Айаз роли билан машҳур. Янги фильмда Ҳилал Селен, Серкан эса Кемал образини гавдалантиради.
Фильм сюжети севги, хавф ва келажакни ўзгартириш истаги атрофида ривожланади. Воқеалар давомида қаҳрамонлар олдиндан маълум бўлиши мумкин бўлган келажак билан юзма-юз келади ва тақдирни ўзгартиришга уринади. Шу сабабли картина романтик воқеалар билан бир қаторда сирли ва драматик лавҳаларни ҳам ўзида мужассам этади.
«Geleceği Görmek» томошабинларга Ҳилал Алтинбилек ва Серкан Чайоғлуни илк бор бир экран лойиҳасида бош ролларда кўриш имконини беради. Фильм 28 август куни Disney+ платформасида намойиш этилиши кутилмоқда.
Актёрларнинг аввалги машҳур роллари ва янги лойиҳадаги экран жуфтлиги фильмга қизиқишни янада оширган.































Изоҳлар 0
…