15 йилдан сўнг Хуррам ва Сулаймон яна бир фильмда! Премьера санаси маълум бўлди

1 дақиқа ўқиш280
15 йилдан сўнг Хуррам ва Сулаймон яна бир фильмда! Премьера санаси маълум бўлди

«Муҳташам юз йил» сериалида Хуррам ва Сулаймон образлари орқали мухлислар меҳрини қозонган Мерьем Узерли ва Ҳалит Эргенч 15 йилдан сўнг янги фильмда яна бирлашди.

Актёрлар «Имрозда баҳор» («İmroz’da Bahar») номли романтик фильмда бош ролларни ижро этган. Фильм воқеалари Туркиянинг Имроз номи билан ҳам танилган Гўкчеада оролида кечади. Унда оролда йўллари кесишган икки инсоннинг ўтмиши билан юзлашиши, муҳаббат ва ҳаётда янги саҳифа очиш имконияти ҳақида ҳикоя қилинади. Фильм режиссёри ва сценарий муаллифи — Ўзжан Алпер.

«Имрозда баҳор» фильмининг жаҳон премьераси 20 октябрь куни Мисрда бўлиб ўтадиган Эль-Гуна халқаро кинофестивалида намойиш этилади. Мерьем Узерли ва Ҳалит Эргенч ҳам премьерада иштирок этиши кутилмоқда.

Фильмнинг фестивал намойишидан сўнг Озарбайжон ва Европа мамлакатлари каби ҳудудларни ҳам қамраб олган 50 та давлатда томошабинларга тақдим этилиши режалаштирилган.

«Муҳташам юз йил» сериалида Усмоний султони Сулаймон ва Хуррам Султон образларини гавдалантирган актёрларнинг янги лойиҳада учрашуви сериал мухлисларида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?