
Хонанда Севинч Мўминова интернетдан фойдаланмасликка қарор қилди. Бу ҳақда у Instagram`даги саҳифасида маълум қилди.
“Азиз мухлисларим, меҳрибонларим, сизлар билан Instagram`дан хайрлашаман, бугун охирги киришим. Сизлар билан яхши кунларда кўришамиз. Унутманг, сизни яхши кўраман! Хайр, Instagram,хайр интернет! Салом янги ҳаёт!”,— деб ёзиб қолдирди хонанда ўзининг шахсий саҳифасида, дейилади "Даракчи" нашрида.
Хонанда нима сабабдан интернетдан ва Instagram`дан фойдаланмасликка қарор қилганига ойдинлик киритмаган.
Севинчнинг мухлислари хонанданинг бу қарорини қўллаб-қувватлаган.
“Тўғри қиласиз интернетга камроқ вақт ажратсангиз, кўпроқ вақтингизни қизингиз билан ўтказасиз”,— деб ёзади интернет фойдаланувчиларидан бири. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар