Фото: Lifestyle Асиа
Фильмда тўғри танланган жуфтлик, уларнинг бир-бирига мос ва уйғун ташқи кўриниши баъзида сюжети жиҳатдан аъло бўлмаган лойиҳа ҳам муваффақиятли бўлишини таъминлайди.
Май ойининг бошларида латофатли турк актрисаси, “Қалбим эшигимни қоқ” сериали юлдузи Ҳанде Эрчел янги лойиҳага қўл ургани ҳақида эълон қилди. Актриса сериал тафсилотларни мухлислари билан баҳам кўрмади, лекин унинг томошабинлар янги лойиҳа ҳақида тез кунда бохабар бўлишларини ваъда берган эди.
Ҳозирда Ҳанде ишлаётган янги лойиҳа ҳақида биринчи тафсилотлар пайдо бўлди. Маълум бўлишича, актриса Эрчел “Ўзга севги” номли бадиий фильмда бош ролни ижро этади. Суратга олиш ишлари О3 Медиа компанияси томонидан амалга оширилади.
Ҳанде Эрчелга турк киносининг яна бир юлдузи – “Қузғун”, “Чуқур”, “Ижарадаги севги” турк сериалларидаги роли билан томошабинларга таниш бўлган ажойиб актёр Бариш Ардуч ҳамроҳлик қилади.
Фото: Takvim Газетеси
Турк матбуотларининг хабар беришича, суратга олиш ишлари июнь ойининг охирида Истанбулда бошланиб, сўнг Урла, Чашма ва Алачати шаҳарларида давом этади.
Сериал “Язиман” компаниялар гуруҳининг икки меросхўри: бир вақтлар яқин дўст бўлган Асли Мансой (Ҳанде Эрчел) ва Эге Язичи (Бариш Ардуч) ҳақида ҳикоя қилади. Уларнинг корхонаси инқирозга юз тутгани учун дўстлар яна учрашишига тўғри келади. Бизнесни сақлаб қолиш учун Эгей портида ҳашаматли меҳмонхона қурилиши керак бўлади.
Фото: People Talk
Ҳанде Эрчел “Гунеш қизлари”, “Маликам, энди қара” ва “Қалбим эшигини қоқ”, “Мутлақо ўзгача” каби машҳур сериалларда бош ролларни ижро этган. Эрчел лойиҳа ҳақида қуйидагича фикрларини билдирди:
"Фикримча, мазкур лойиҳа бошқа сериалларга нисбатан мураккаброқ ва жиддий ёндашувни талаб этадиган вазифа. Шунинг учун ҳозирда бу мен учун энг муҳим сериал деб айта оламан", — дейди актриса.
Фильмда актёр Бурак Дениз ҳам суратга тушади. Илгари улар “Маликам, энди қара” сериалида бирга ишлаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди