Турк сериаллари юлдузи Бурак Ўзчивит Россияда суратга олинадиган янги “Сиз билан узоқ вақт қоламан” (“Я к тебе надолго”) номли сериалда иштирок этади ва унда бош қаҳрамон ролини ижро этади. Ушбу романтик комедия режиссёр ва сценарий муаллифи Карен Заҳаровга тегишлидир.
Фото: Instagram
Янги сериалда тўсатдан Москвага қайтган туркиялик машҳур юлдуз ва унинг саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилинади. Сюжет марказида сериалларни томоша қилишни яхши кўрадиган Марина исмли қиз туради. Бир куни унинг орзуси рўёбга чиқади ва хонадони остонасида Бурак Ўзчивит пайдо бўлади.
Суратга олиш ишларидан лавҳа
Фото: “Кинотеатр.ру”
Улар маданиятлар орасидаги тафовутларга дуч келади, болалик хотиралари билан бўлишади, Бурак эса Россиянинг совуқ иқлимига кўникишни ўрганади. Актёр Маринага турли ҳаётий муаммоларга ижобий қарашни, ҳар бир ишда хайр излашни ва кичик нарсалар туфайли ҳам бахтли бўла олишни ўргатади.
“Сиз билан узоқ вақт қоламан” сериали олтита эпизоддан иборат бўлиб, Ўзчивит ҳар бир эпизод учун ўртача 15 минг доллар миқдорда гонорар олади. Лойиҳанинг биринчи қисми 2025 йил декабрь ойида Иви онлайн платформасида намойиш этилади.
Суратга олиш ишларидан лавҳа
Фото: “Кинотеатр.ру”
Суратга олиш ишларидан лавҳа
Фото: “Кинотеатр.ру”
Бурак Ўзчивит рафиқаси Фаҳрие Эвжен билан Москвага ноябрь ойининг охирида учиб келди. Жуфтлик Москванинг диққатга сазовор жойларига, хусусан, Третяковская галерея ва Қизил майдонга ташриф буюрди.
Фото: Instagram
Фото: Instagram
Маълумот учун, Бурак Ўзчивит Россия лойиҳаларида аввал ҳам иштирок этган, жумладан, актёр “Арчалар 11” фильмида эпизодик ролда намоён бўлган. Ундаги воқеалар Россиянинг ҳар хил бурчакларида содир бўлиб, ёш қиз Янги йил арафасида “Туркиялик шаҳзода” билан учрашишни чин дилдан истайди ва унинг орзуси кутилмаган тарзда амалга ошади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Майк Тайсон: “Йиғладим ва қасос олишга ваъда бердим”
Башар Асад оиласи билан Москвага қочиб келгани маълум бўлди
Исёнчилар Дамашқ қамоқхонасида кутилмаган ҳолатга дуч келишди
Туркия Сурия мухолифатининг Асадни ағдариш режалари ҳақида 6 ой олдин билган
Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Ҳалима Ибрагимовани қандай хотирламоқда?
Башар Асаднинг яқин қариндоши осиб ўлдирилди
Жанубий Корея президентининг мамлакатдан чиқиши тақиқланди
Қарзинг бўлмасин!