Ханде Эрчел — сўнгги йилларда нафақат Туркияда, балки дунё бўйлаб танилган ва севилган актриса. 1993 йил 24 ноябрда Туркиянинг Бандирма шаҳрида туғилган Ханде, аввалига моделлик фаолияти билан танилган. У 2012 йилда "Miss Civilization of the World" танловида ғолиб бўлиб, оммавий ахборот воситалари эътиборига тушди.
Актрисалик карьераси “Çalıkuşu” сериалидаги кичик роль билан бошланди, аммо ҳақиқий омад унга “Güneşin Kızları” (“Қуёш қизлари”) ва айниқса “Sen Çal Kapımı” (“Эшигимни қоқ”) сериаллари орқали келди. Ханде ушбу ролдаги самимийлиги ва харизматик образи билан миллионлаб мухлислар қалбини забт этди.
Эрчел нафақат экрандаги образлари, балки реал ҳаётдаги одоб-ахлоқи ва хайрия ишлари билан ҳам танилган. У қатор ижтимоий лойиҳаларда қатнашиб, ёрдамга муҳтож болаларга кўмак кўрсатади.
Бугунги кунда Ханде Эрчел Туркиянинг энг кўп гонорар оладиган актрисаларидан бири бўлиб, Instagram’da 30 миллиондан ортиқ обуначига эга. Унинг обрўси нафақат салоҳияти ва гўзаллиги, балки меҳнатсеварлиги ва самимийлиги билан ҳам мустаҳкамланган.