date

Янги «Сотқин» фильми «видеоқароқчилар» ўлжасига айланди

Янги «Сотқин» фильми «видеоқароқчилар» ўлжасига айланди

Таниқли кинорежиссёр Рустам Саъдиевнинг «Сотқин» фильми «видеоқароқчилар» ўлжасига айланди, дея хабар бермоқда «12news.uz».

Нашр ёзишича, Рустам Саъдиевнинг ўзи Facebook’даги саҳифасига фильмнинг дўконда сотилаётган «қароқчи» нусхаси суратини жойлаб, унга изоҳ ҳам қолдирган.

Унда бу фильминг «пиратский» нусхаси эканлиги, лекин лицензияли варианти бошқача бўлиши айтилган. «Бизда муаллифлик қонунларининг ишламаслиги шунақа бемалол ҳаромхўрлик қилишга олиб келади», — дея таъкидлади режиссёр.

Манба: www.daryo.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Янги «Сотқин» фильми «видеоқароқчилар» ўлжасига айланди