Озодбек Назарбековнинг Иссиқкўлдаги чиқиши тадбирга файз бағишлади (видео)

26–29 июль кунлари Қирғизистон Республикасининг Иссиқкўл вилоятида Ўзбекистон Маданият вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Ўзбекистон маданияти кунлари” тадбирлари муваффақиятли якунланди.
Маданий дастур доирасида ўзбек халқининг бой маданий мероси, мумтоз ва замонавий санъат намуналари, миллий мусиқа ҳамда рақс анъаналари кенг намойиш этилди. Тадбирлар давомида икки қардош халқ ўртасидаги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилувчи кўплаб чиқишлар намойиш этилди.
Тадбирнинг энг эътиборли лаҳзаларидан бири Ўзбекистон ва Қирғизистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг саҳнадаги самимий чиқиши бўлди. Санъаткор Иссиқкўлнинг бетакрор табиати унга илҳом бағишлаганини таъкидлар экан, қардош халқнинг ишончи ва эътирофига муносиб ижод қилишни ўзи учун катта масъулият деб билишини қайд этди.






























Изоҳлар 0
…