Юлдуз Турдиева: “Юлдуз Усмоновага катта раҳмат дейман...” (видео)

1 дақиқа ўқиш4.1K
Юлдуз Турдиева: “Юлдуз Усмоновага катта раҳмат дейман...” (видео)

Хонанда Юлдуз Турдиева “Наво меҳмонда” лойиҳасида ўз ижоди, устоз санъаткорлар ва уларнинг қўшиқларига бўлган муносабати ҳақида самимий фикрларини билдирди.

Суҳбат давомида хонанда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмоновага алоҳида миннатдорлик изҳор қилиб, санъаткор ҳеч қачон ўз қўшиқларини бошқа ижрочилардан қизғонмаганини таъкидлади.

“Юлдуз Усмоновага катта раҳмат айтмоқчиман. У киши ҳеч қачон қўшиқларини қизғонмаган. Ҳатто мен 'Шароб' қўшиғини куйлаганимдан кейин: 'Қизим, овозинг борида ҳамма қўшиқларимни айтавер', деганлар. Бу мен учун жуда катта мотивация бўлган”, — деди Турдиева.

Хонанда, шунингдек, Маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳақида ҳам илиқ фикр билдириб, у ҳам ўз репертуаридаги қўшиқларни бошқа ижрочилар куйлашига қарши бўлмаганини айтди.

Суҳбат давомида бошловчи Юлдуз Турдиеванинг ижросига ҳам алоҳида тўхталиб, унинг талқинидаги қўшиқлар тингловчилар қалбидан жой олишини таъкидлади.

“Энг қизиғи, сиз куйлаган қўшиқлар гўё қайта жонлангандек бўлади. Қайси хонанданинг қўшиғини айтманг, ўзингизга хос талқин билан янада жозибали чиқади”, — деди бошловчи.

Бунга жавобан Турдиева буни қўшиқларга бўлган самимий муҳаббати билан изоҳлади.

“Ҳар бир санъаткорнинг энг яхши қўшиқлари бўлади. Мен эса қалбимга яқин бўлганларини танлаб, яхши кўриб куйлайман. Балки шунинг учун тингловчига ҳам бошқача етиб борар”, — дея фикрини якунлади хонанда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?