Озодбек Назарбеков ўзбек футболи ҳақида қандай фикр билдирди?

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Маданият вазири Озодбек Назарбеков таниқли бошловчи ва блогер Отабек Маҳкамовнинг интервюсида ўзбек футболини келажак деб атади.
- Суҳбат давомида Отабек Маҳкамов айни пайтда ўзбек футболига бағишланган ҳужжатли филм устида иш олиб бораётганини маълум қилди.
- Шунингдек, Озодбек Назарбеков Отабек Маҳкамовнинг фаолиятини юқори баҳолаб, зарур бўлса ҳар қандай лойиҳада кўмак беришга тайёрлигини билдирди.
Таниқли бошловчи ва блогер Отабек Маҳкамов томонидан олинган қисқа интервью давомида Маданият вазири Озодбек Назарбековга ўзбек футболи ҳақида қизиқарли савол йўлланди.
— Ўзбек футболи бу... яъни бир сўз ёки бир ибора билан таъриф беринг, — деди Отабек Маҳкамов.
Бу саволга Озодбек Назарбеков қисқа ва лўнда жавоб қайтарди:
— Ўзбек футболи — бу келажак.
Суҳбат давомида Отабек Маҳкамов ҳозирда ўзбек футболига бағишланган ҳужжатли фильм устида иш олиб бораётганини ҳам маълум қилди.
— Биз айни пайтда ўзбек футболи билан боғлиқ ҳужжатли фильм тайёрлаяпмиз. Ушбу фильм сизга манзур бўлади деган умиддамиз, — деди у.
Шундан сўнг Озодбек Назарбеков Отабек Маҳкамов фаолияти ҳақида ҳам илиқ фикрлар билдирди.
— Бу инсоннинг Ўзбекистонга қўшаётган ҳиссаси катта. Мамлакатимиз ва халқимиз учун муҳим бўлган маълумотларни юқори савияда тақдим этаётган блогер дўст сифатида ҳурмат қиламан. Мен ҳам Отабекнинг видеоларини қизиқиш билан кузатиб бораман. Агар бирор лойиҳангизда менинг ёрдамим керак бўлса, албатта кўмак беришга тайёрман, — деди вазир.
Бунга жавобан Отабек Маҳкамов ҳам самимий муносабат билдирди.
— Сиз менга катта ёрдамни аллақачон бериб бўлгансиз. Хусусан, «Сарсон» қўшиғингизнинг клипида иштирок этишим мен учун жуда катта ёрдам бўлган. Ҳатто бунинг фойдасини ҳозиргача кўряпман, — деди у.
Суҳбат якунида Озодбек Назарбеков мазкур клип ҳақида ҳам ўз фикрини билдирди.
— Албатта, мен учун сизнинг энг яхши ижро этган ролингиз айнан шу бўлган. Ҳатто бошқа ролларингиз орасида ҳам энг муваффақиятлиси деб ҳисоблайман, — деди у.






























Изоҳлар 0
…