Бутун дунё бўйлаб томошабинлар “Аватар” фантастик фильми давомини интиқиб кутишмоқда. Фильмнинг давоми тахминан қачон тақдим этилишини режиссёр Жеймс Кэмерон маълум қилди, деб ёзмоқда Кун нашри.
"2018 йилда бу юз бермайди. Биз фильм релизи санасини анонс қилмадик", - дея режиссёрнинг сўзларини келтиради The Hollywood Reporter журнали. "Шуни тушуниш лозимки, гап фильмларнинг экранга босқичма-босқич чиқиши ҳақида кетмоқда. Биз "Аватар 2"ни эмас, балки "Аватар 2", уч, тўрт ва бешни суратга олмоқдамиз, бу кўп серияли лойиҳа", - дея аниқлик киритди у.
Аввалроқ Кэмерон картинанинг тўртта сиквелини суратга олиш нияти ҳақида маълум қилганди. Тахминларга кўра, улардан биринчиси 2018 йилнинг декабрида чиқарилади.
"Аватар" фильми 2009 йилда тақдим этилганди. Картина 3та “Оскар” мукофотини қўлга киритган. "Аватар" тарихдаги энг тижорат жиҳатидан омадли фильм саналади. Ундан тушган даромад 2,7 миллиард долларни ташкил этди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради