Деҳлидаги БРИКС бозорида ўзбек кулоллиги мадҳи

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Ню-Деҳлидаги БРИКС саммити доирасида ўтган халқаро кўргазмада ўзбек кулоллиги ва миллий матолари намойиш этилди.
- Тадбирда Қўқон кулоллик мактаби устаси Акбар Турсуналиев ва Дастгоҳли рангтасвир йўналиши мутахассиси Улуғбек Шарабаев ўзбек ҳунармандчилигининг ноёб намуналарини тақдим этишди.
- Хусусан, «БРИКС ИНДИА 2026 / УЗБЕКИСТАН КОКАНД» деб зарҳал билан муҳрланган рамзий лаганлар хорижликлар томонидан катта қизиқиш уйғотди.
Ҳиндистон пойтахти Ню-Деҳли шаҳридаги Миллий ҳунармандчилик музейида (Натионал Крафтс Мусеум) БРИКС саммити доирасида «БРИКС Базаар: Крафтинг Културес, Коннектинг Пеопле» номли халқаро кўргазма ўз ишини бошлади. Тадбирни ёритиш учун ташриф буюрган журналистлар гуруҳи сифатида павилонларни кузатар эканмиз, тўсатдан таниш ва қадрдон нафасни туйиб, чексиз қувонч ва фахрни ҳис қилдик.
Кўргазманинг бош кириш қисмидаги кўп тилли рамзий пештоқда дунёнинг бошқа тиллари қаторида она тилимизда ҳам катта ҳарфлар билан «Хуш келибсиз!» деб ёзиб қўйилгани халқаро меҳмонларга ўзбек маданияти ушбу йирик платформанинг ажралмас бир бўлаги эканини намоён этиб турибди.

Деҳли марказида порлаган ўзбек ипаги ва Қўқон кулоллик мактаби
Кўргазма ҳудуди бўйлаб юқорига осилган турфа миллий матолар орасида ўзбек хонатласи ва алоҳида ажралиб турувчи «Узбекистан» ёзувли ёрқин миллий атлас-адрас полотнолари ҳар қандай меҳмоннинг эътиборини тортади.
Асосий павилонлар қаторида юртимиз номидан ташкил этилган алоҳида миллий стенд қад ростлаган:
Анъанавий кулоллик (Традитионал Поттерй) бўйича таниқли уста ҳунарманд Акбар Турсуналиев (Қўқон Серамикс Счоол);
Дастгоҳли рангтасвир ва нақшкорлик (Эасел Паинтинг) йўналишида маҳоратли мутахассис Улуғбек Шарабаев.
Бизнинг миллий стендимизда намойиш этилаётган Қўқон кулоллик мактабига хос лаганлар, чойнак-пиёлалар, мевадонлар ва ноёб нақшли кўзачалар маҳорат чўққисини намоён этмоқда. Айниқса, махсус ковакларга «БРИКС ИНДИА 2026 / УЗБЕКИСТАН КОКАНД» деб зарҳал ва миллий бўёқларда муҳрланган рамзий лаганлар хорижлик сайёҳлар ҳамда дипломатлар томонидан катта қизиқиш билан кузатилмоқда.

Олис Деҳлидаги самимий дийдор ва таҳририятга туҳфа
Юртдан минглаб чақирим олисда ўз ватандошларимизни, миллий санъатимизни дунё минбарида юксак даражада танитаётган усталаримизни учратиш ўзгача завқ бағишлади. Қизғин ва самимий суҳбат давомида усталаримиз ҳиндистонликлар ва хорижий делегация вакиллари ўзбек нақшларининг нозик жиҳатлари ҳамда кулоллик сирларига жуда юқори баҳо бераётганини таъкидлашди.
Дийдор якунида Қўқон кулоллик мактаби устаси Акбар ака Турсуналиев қўл меҳнати билан яратилган, қора фонда сариқ, яшил ва фируза рангли қадимий ислимий нақшлар билан безатилган ноёб кўзачани сайтимиз — Zamin.uz таҳририятига эсдалик сифатида совға қилди.

Ушбу мўъжазгина туҳфа биз учун шунчаки чиройли кулоллик буюми эмас, балки Деҳлидаги БРИКС саммити кунларида ўзбек миллий мероси ва ҳамжиҳатлигининг ёрқин тимсолига айланди.
Деҳлидан тайёрланган янги лавҳаларни кузатиб боринг.































Изоҳлар 0
…