
2016 йилнинг ёз ойларида Феруза Латипова, Камила Хўжаева, Лайло Галиевадан иборат “Се танҳо” гуруҳи қизлари пойтахт Тошкент ва Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида жойлашган ресторанларда кичик концертларини тақдим этишган эди.
Бу йил “Се танҳо” гуруҳи қизлари Камила Хўжаева, Лайло Галиева 19-20-21 май кунлари “Туркистон” саройининг ёзги саройида концерт дастурини тақдим этишга тайёргарлик кўришмоқда. Айни дамда АҚШда истиқомат қилаётган Феруза Латипова концертда иштирок этмайди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.
“Се танҳо”нинг навбатдаги концерт дастурида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Содиқов, хонандалар Равшан Собиров, DJ Piligrim ҳамда “Саҳар” гуруҳи иштирок этиши кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг