21:18 / 16.05.2017
10 592

Россиялик ва америкалик машҳур актёр вафот этди

Россиялик ва америкалик машҳур актёр вафот этди
АҚШда таниқли совет актёри Олег Видов вафот этди. Бугун, 16 май куни Калифорния штатининг Уэстлейк Виллиж шаҳрида онкологик касалликнинг асоратидан кейин актёрнинг жони узилди. Бу ҳақда унинг турмуш ўртоғи хабар берди, деб ёзади Qalampir.uz.

Олег 1943 йилнинг 11 июнида Москва вилоятининг Видное шаҳрида дунёга келган бўлиб, собиқ иттифоқ, Россия ва Америка фильмларида актёр ҳамда режиссёрлик вазифаларини бажарган.

Собиқ СССР мамлакатларидаги роллари билан телетомошабинларга яхши таниш бўлган марҳум “Бошсиз чавандоз”, “Шоҳ Салтан ҳақида эртак”, “Омадли жентльменлар”, “Бўрон”, “Оддий мўъжиза” картиналари, шунингдек, Голливуд юлдузи Арнольд Шварценеггер билан “Қизил аланга” (“Красная жара”) фильмида бирга суратга тушган.

Маълумот учун, Видов 1983 йилда Югославияга, у ердан 1985 йилда Австрия ҳамда Италия орқали АҚШ га боради ва Америкада ҳаётининг сўнгги йилларини ўтказди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Россиялик ва америкалик машҳур актёр вафот этди