Бир миллиардлик натижа: 2026 йилнинг энг даромадли фильми номи очиқланди

"Ўйинчоқлар тарихи"нинг бешинчи қисми 2026 йил жаҳон прокатида энг катта даромад тўплаган фильм бўлди. Қарийб уч ўн йиллик тарихга эга франшиза янги қисми билан ҳам томошабинлар қизиқишини сақлаб қолди.
Фильмнинг умумий касса тушуми 1 миллиард 20 миллион доллардан ошгани айтилмоқда. Бу натижа уни 2026 йилнинг энг кассабоп кино лойиҳасига айлантирди.
Мультфильм даромад бўйича "Супер Марио: Галактика киноси" ва Майкл Джексон ҳақида ҳикоя қилувчи "Майкл" биографик фильмини ортда қолдирган.
Вуди, Базз Лайтер ва уларнинг дўстлари иштирокидаги воқеалар 1995 йилдан бери катта экранда давом этиб келмоқда. Янги қисмнинг миллиард долларлик маррани босиб ўтиши франшизага қизиқиш ҳали ҳам юқори эканини кўрсатди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…