Дилфуза Исмоилова: "Зўр характер ўрганиб олдим" (видео)

Дилфуза Исмоилова: "Зўр характер ўрганиб олдим" (видео)

Хонанда Дилфуза Исмоилова интервюларидан бирида ҳаёт давомида ўзида шакллантирган муҳим одати ҳақида самимий фикр билдирди. Санъаткорнинг айтишича, у вақт ўтиши билан бошқаларнинг фикрини ортиқча ўйлаб сиқилиш ўрнига, хотиржам бўлишни ўрганган.

"Зўр характер ўрганиб олдим. Олдин жуда сиқилиб, деярли жинни бўлиб кетардим. Кейин ўзимга: "Менга нима? Ўлса, ўлиб кетмайдими, менга нима?" дейдиган бўлдим. Шундай қилмасангиз, жуда қийналиб кетаркансиз. Мен буни зўр ўрганиб олдим. Бўлмайдиган нарсани ўзгартириб бўлмас экан, ҳеч қачон", — деди хонанда.

Дилфуза Исмоилованинг ушбу фикрлари ижтимоий тармоқларда ҳам қизғин муҳокама қилинмоқда. Кўплаб фойдаланувчилар хонанданинг ҳаётга бундай ёндашуви тўғри эканини таъкидлаб, ўзлари ҳам вақт ўтиши билан айнан шундай характер ва дунёқарашни шакллантирганини ёзиб қолдирмоқда.

Мухлисларнинг фикрича, ортиқча ташвиш ва бошқаларнинг гап-сўзига берилмаслик инсоннинг руҳий хотиржамлиги учун муҳим омиллардан бири ҳисобланади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар