“Мовий денгиз афсонаси” фильми юлдузи Чон Жихённинг турмуш ўртоғи унинг эри эканидан фахрланишини айтган

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Машҳур жанубий кореялик актриса Чон Жихённинг турмуш ўртоғи Чхве Жун Хёк Instagramъда унинг эри эканлигидан фахрланишини билдирган.
- Чон Жихён Жанубий Кореянинг энг талабгир актрисаларидан бири бўлиб, сериаллар учун ҳар бир қисмига 200 миллион вон (тахминан 170 минг доллар)дан ортиқ ҳақ олади.
- Молия соҳасида тадбиркорлик қилувчи Чхве Жун Хёк билан актриса 2012 йилда турмуш қурган ва уларнинг икки нафар ўғли бор.
Жанубий Кореянинг машҳур актрисаси Чон Жихён нафақат экрандаги образлари, балки гўзаллиги ва ўзига хос жозибаси билан ҳам мухлислар эътиборини қозонган. Унинг турмуш ўртоғи ҳам актрисага бўлган муҳаббатини яширмайди. Айтилишича, у ўзининг Instagram саҳифасида «Чон Жихённинг турмуш ўртоғи эканимдан жуда бахтиёрман», деган мазмундаги пост қолдирган.
Чон Жихён Жанубий Кореянинг энг машҳур ва талаб юқори бўлган актрисаларидан бири ҳисобланади. ОАВ хабарларига кўра, у сериалнинг ҳар бир қисми учун 200 миллион вондан ортиқ, яъни тахминан 170 минг доллар ҳақ олган. Шунингдек, актриса йирик халқаро брендлар билан ҳамкорлик қилиб келади.
Унинг ташқи кўриниши, экрандаги харизмаси ва ўзига хос услуби кўп йиллардан буён мухлислар эътиборини тортиб келади. Чон Жихён нафақат сериаллардаги роллари, балки реклама лойиҳалари орқали ҳам катта даромад топади.
Актрисанинг молиявий муваффақияти фақат санъат билан чекланмайди. Оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, у Сеулда бир нечта қимматбаҳо кўчмас мулк объектларига эга. Унинг турмуш ўртоғи Чхве Жун Хёк эса молия соҳасида фаолият юритадиган тадбиркор бўлиб, жуфтлик 2012 йилда турмуш қурган.

Жуфтликнинг икки нафар ўғли бор. Чон Жихён шахсий ҳаётини омма эътиборидан нисбатан узоқ тутишга ҳаракат қилади. Шунга қарамай, унинг оиласи ва турмуш ўртоғи билан муносабатлари мухлисларда қизиқиш уйғотиб келади.
Маълумот учун, у 2001 йилда суратга олинган «My Sassy Girl» фильми орқали кенг танилган. Актриса «My Love from the Star», «The Legend of the Blue Sea» (“Мовий денгиз афсонаси”) каби машҳур сериаллар, шунингдек, «The Thieves» ва «Assassination» фильмларидаги роллари билан мухлислар меҳрини қозонган.































Изоҳлар 0
…