Жанубий Корея президенти ва рафиқаси Мексикада taco еб, К-поп концертида қатнашди

Жанубий Корея президенти Ли Же Мён ва унинг рафиқаси Ким Ҳе Гён Мексикага расмий ташрифи давомида ўзига хос ташрифлари билан эътибор марказига тушди.
Президент жуфтлиги Мехико шаҳридаги Tacos Atarantados ресторанига бориб, Мексиканинг машҳур таоми — tacodan татиб кўрди. Улар ресторан ходимлари билан ҳам суратга тушди.
Шундан сўнг Жанубий Корея раҳбари ва унинг рафиқаси дунёга машҳур Stray Kids К-поп гуруҳининг концертида ҳам иштирок этди.
Президент жуфтлигининг ушбу ташрифи дипломатик учрашувлардан ташқари, икки мамлакатнинг маданияти ва миллий таомларига бўлган қизиқиш билан ҳам ёдда қолди. Мазкур воқеалар Жанубий Корея ва Мексика ўртасидаги маданий алоқаларга ҳам эътибор қаратди.































Изоҳлар 0
…