«Қиролича Сондок» юлдузи Ко Хён Чон фарзандларидан айро яшаши ҳақида гапирди

«Қиролича Сондок» юлдузи Ко Хён Чон фарзандларидан айро яшаши ҳақида гапирди

Жанубий Кореянинг машҳур актрисаларидан бири Ко Хён Чон шахсий ҳаёти ва фарзандлари билан муносабати ҳақидаги самимий иқрори билан мухлислар эътиборини тортган.

Актриса 1995 йилда Samsung асосчисининг набираси, Shinsegae гуруҳи раҳбари Чунг Ёнг Жинга турмушга чиққан. Жуфтликнинг бир ўғил ва бир қизи бор. Бироқ улар 2003 йил ноябрда, қарийб саккиз ярим йиллик турмушдан сўнг ажрашишган. Ўша пайтда фарзандларининг васийлиги отасига берилган.

Турмушга чиққач, Ко Хён Чон актёрлик фаолиятини вақтинча тўхтатган. 2005 йилда эса «Баҳор куни» сериали орқали экранларга қайтган ва кейинчалик «Қиролича Сондок» каби машҳур лойиҳаларда иштирок этган.

To'y libosidagi koreyalik kelin va kuyov gullar fonida turibdi.

2024 йил 27 ноябрда tvN телеканалида намойиш этилган «You Quiz on the Block» дастурида актриса фарзандлари ҳақида гапирган. Унинг айтишича, кўпчилик унинг болаларини кўриб туриш-турмаслиги билан қизиқади.

«Бирга яшамаганимиз учун улар билан ўзимни ноқулай ҳис қилардим. Бир-биримизга яқин эмаслигимиз бунчалик оғриқли бўлишини билмаган эканман», — деган актриса кўз ёшларини тийиб тура олмай.

Ко Хён Чон фарзандлари билан муносабатидаги бу масофа унга оғир ботишини ҳам яширмаган. Унинг иқрори ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар