“Барчангиз мендан рози бўлинг”- Райҳон Ғаниева Умра сафарига йўл олди (видео)

Ўзбекистонлик таниқли хонанда Райҳон Ғаниева оила аъзолари билан биргаликда Умра зиёратига жўнаб кетаётганини ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали маълум қилди.
Хонанда сафар олдидан мухлисларига мурожаат қилиб, улардан ўзини рози қилишларини ва билиб-билмай кўнгилларини оғритган бўлса, кечиришларини сўради.
“Азизларим, мен Умра сафарига йўл оляпман. Барчангиз мендан рози бўлинг. Агар билиб-билмай кўнглингизни оғритган бўлсам, мени кечиринг. Аллоҳ барчамизга тинчлик, саломатлик ва хайрли кунларни насиб этсин. Дуоларингизда эслаб қўйинг”, — дея ёзди хонанда.
Шунингдек, Райҳон Ғаниева ўз саҳифасида Мадина шаҳрига етиб борганига оид видеоларни ҳам жойлаштирмоқда.
Хонанданинг зиёрат сафари ҳақидаги хабари мухлислари томонидан илиқ кутиб олинди. Улар изоҳларда Райҳонга эзгу тилаклар билдириб, ибодатлари ва дуолари қабул бўлишини тилашмоқда.































Изоҳлар 0
…