Равзада покистонлик зиёратчининг сажда ҳолатида вафот этгани ҳақида хабар тарқалди
1 дақиқа ўқиш248

Ижтимоий тармоқларда Покистон фуқароси Мадина шаҳридаги Масжид ан-Набавийнинг Равза қисмида ибодат қилаётган вақтида вафот этгани ҳақида хабар тарқалди.
Айрим тарқалган хабарларда зиёратчи сажда ҳолатида вафот этгани айтилмоқда. Бироқ ҳозирча воқеанинг айнан қачон содир бўлгани, марҳумнинг шахси ва ўлим сабаби ҳақида ишончли расмий маълумот эълон қилинмаган.
Равза — Мадинадаги Масжид ан-Набавий ҳудудида жойлашган бўлиб, мусулмонлар учун муқаддас ва фазилатли масканлардан бири ҳисобланади. Саудия Арабистони Ҳарамаин ишлари бўйича расмий манбасида Равзада ибодат қилиш катта фазилатга эга экани қайд этилган.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…