Самарқандда уч кишини Умрага юборишни ваъда қилган фирма раҳбари ушланди

1 дақиқа ўқиш5
Самарқандда уч кишини Умрага юборишни ваъда қилган фирма раҳбари ушланди

Самарқандда тегишли лицензия ва рухсатномаларга эга бўлмаган сайёҳлик фирмаси раҳбари уч нафар фуқарони Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан 3 750 доллар талаб қилган. У пулларни олаётган вақтида қўлга олинган. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, сайёҳлик фирмаси раҳбари уч нафар фуқарони Саудия Арабистонига Умра зиёратига юборишни ваъда қилган. Бунинг эвазига у 3 750 АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида мазкур шахс 3 000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Умра зиёратини ташкил этиш ва ўтказиш фақат тегишли лицензияга эга ташкилотлар томонидан амалга оширилиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?