Бишкекда Исломни қабул қилган 55 нафар рус ва 25 нафар корейс миллатига мансуб фуқарога умра сафари учун йўлланма берилди

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Ислом динини яқинда қабул қилган 80 нафар фуқарога Саудия Арабистонига умра зиёратини амалга ошириш учун бепул йўлланмалар топширилди. Ушбу хайрия ташаббуси янги мусулмонлар учун муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш имкониятини яратишга қаратилган.
Йўлланмаларни топшириш маросими «Имом Сарахсий» масжидида бўлиб ўтди. Тадбир туристик компаниялардан бири томонидан Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Маълум қилинишича, умра сафарига бориш имкониятини қўлга киритганлар орасида 55 нафар рус ва 25 нафар корейс миллатига мансуб фуқаро бор. Уларнинг барчаси яқинда Ислом динини қабул қилган.
Мазкур ташаббус иштирокчиларга умра амалларини адо этиш, Макка ва Мадина каби мусулмонлар учун муқаддас шаҳарларга бориш имконини беради. Шунингдек, бу каби хайрия лойиҳалари диний-маърифий тадбирларни қўллаб-қувватлаш ва жамиятда ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…