Зоҳид Рисқиев ва Камола Ортиқова Умра зиёратида (видео)

«Уммон» гуруҳи хонандаси Зоҳид Рисқиев турмуш ўртоғи Камола Ортиқова билан муқаддас Умра зиёратига борди. Жуфтлик айни кунларда муқаддас қадамжоларда бўлиб, сафар таассуротларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали мухлислари билан бўлишмоқда.
Зоҳид ва Камоланинг Макка ва Мадина шаҳарларидан улашган сурат ҳамда видеолари кузатувчилар эътиборини тортди. Мухлислар жуфтликка самимий тилакларини билдириб, зиёратлари қабул бўлишини тиламоқда.
Зоҳид Рисқиев ва Камола Ортиқова ҳаётда оғир синовларни бошдан кечирган жуфтликлардан бири. Хусусан, 2022 йилда хонанда оғир автоҳалокатга учраб, икки ойдан ортиқ вақт комада ётган. Ўша даврда Камола турмуш ўртоғининг соғайиши учун курашиб, унга далда бўлган.
Айни пайтда жуфтликнинг муқаддас зиёратдан улашаётган лавҳалари мухлислар томонидан илиқ кутиб олинмоқда. Уларга Умра амалларини бехатар адо этиб, соғ-саломат қайтишларини тилаймиз.






























Изоҳлар 0
…