Операциядан сўнг Озода Нурсаидованинг аҳволи қандай? (видео)

Операциядан сўнг Озода Нурсаидованинг аҳволи қандай? (видео)

Хонанда Озода Нурсаидова жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Унинг синглиси операция муваффақиятли ўтганини ва опасининг аҳволи анча яхшиланганини маълум қилди.

Хонанданинг синглиси ижтимоий тармоқдаги видеода: “Худога шукр, операция яхши ўтди. Опамни дуо қилиб қўйинглар”, дея мухлислардан илтимос қилди. Шунингдек, у Озода Нурсаидованинг аҳволини ҳам кўрсатди.

Хонанданинг ўзи ҳам уни дуо қилиб, қўллаб-қувватлаган мухлислари ва халқимизга миннатдорлик билдирди.

“Худога шукр, анча яхшиман. Аввало, халқимизга, шифокорларга, ҳамкасбларимга раҳмат. Ҳаммаси тез бўлиб кетди. Менда бу нарса олдиндан бор экан. Охирги уч-тўрт ой давомида ўзимни жуда ёмон ҳис қилаётган эдим. Бу ўша ҳолатнинг аломати экан”, — деди санъаткор.

Хонанданинг аҳволи ҳақидаги хабарлар мухлисларини қувонтирди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари изоҳларда Озода Нурсаидовага тезроқ соғайиб, саломатлигини тиклаб олишини тиламоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар