Озода Нурсаидова қўшиқ яратилиши ҳақида гапирди: “Кўк жигули” хит бўлишини кутмагандим” (видео)

1 дақиқа ўқиш405
Озода Нурсаидова қўшиқ яратилиши ҳақида гапирди: “Кўк жигули” хит бўлишини кутмагандим” (видео)

Хонанда Озода Нурсаидова интервюларидан бирида машҳур “Кўк жигули” қўшиғининг яратилиш тарихи ҳақида гапирди. Санъаткор ушбу қўшиқни ретро услубида яратганини, аммо унинг бунчалик оммалашиб кетишини кутмаганини айтди.

“Мен кўп жанрларда ижод қилганман. 300 дан ортиқ қўшиғим бўлса, улар орасида халқ жанри, мақом, халқ қўшиқлари, фольклор, юмористик ва жиддий фалсафий қўшиқлар, ватан ҳақидаги асарлар ҳам бор. Умуман, ижодимда турли жанрларни учратиш мумкин.

'Кўк жигули' қўшиғимни эса ретро услубида қилиб кўрай, деб яратганман. 'Ҳозир ҳамма қиляпти, мен ҳам бир қилиб кўрай', деганман. Унинг бунчалик хит бўлиб кетишини ҳеч кутмаганман”, — деди хонанда.

Озода Нурсаидованинг таъкидлашича, қўшиқ унинг ёшлиги билан боғлиқ хотираларни ҳам акс эттиради. У асарда ўз ҳаётидан айрим лавҳаларни акс эттирганини айтди.

“Эслайдиган нарсаларим кўп. Чунки бу айнан менинг ёшлигим, ўша қиз менинг ёшлигимни ўйнаган. Тушунтира олдимми? Яъни бу ўзимнинг ҳаётимдан олинган нарса. Қўшиқ сўзларини ҳам ўзимиз ёздик. Мусиқасини укаларимиз билан бирга ишладик, бу жамоавий иш бўлди. Клип ғояси ва бошқа жиҳатларнинг барчаси жамоа иши. Лекин, албатта, қўшиқни ўз ҳаётимдан келиб чиқиб яратганман”, — дея маълум қилди Озода Нурсаидова.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?