Хонанда Озода Нурсаидова операциядан сўнг яна ижодга қайтди! (видео)

Хонанда Озода Нурсаидова операциядан сўнг яна ижодга қайтди! (видео)

Хонанда Озода Нурсаидова операциядан кейин соғлиғини тиклаб, ижодий фаолиятини давом эттиришга киришди. Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеоларда санъаткорнинг шифокорлар тавсиясига кўра муайян муддат даволаниш ва тикланиш жараёнидан ўтгани акс этган.

Орадан роппа-роса 35 кун ўтиб, хонанда яна мухлислари билан юзма-юз бўлди. У шифокори ижодга қайтишига рухсат берганини айтиб, бекор ўтиришни истамаслигини билдирди.

“Бекор ўтиришни хоҳламайман. Шифокорим рухсат бердилар, мана, яна мен ижоддаман. Мени қўллаб-қувватлаганларга каттакон раҳмат”, — деди хонанда.

Шунингдек, у Instagram саҳифасидаги видеосига “Роппа-роса 35 кун ўтиб яна сизлар биланман. Ҳаммага раҳмат”, дея изоҳ қолдирди.

Озода Нурсаидованинг ижодга қайтганидан хабар топган мухлислари унинг соғайганидан мамнун эканини билдиришмоқда. Улар хонандага мустаҳкам соғлиқ тилаб, янги қўшиқларини интиқлик билан кутишларини ёзишмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар