Мухлислар хавотирда: Озода Нурсаидова нейрохирургия бўлимида даволанаётгани айтилмоқда (видео)

Мухлислар хавотирда: Озода Нурсаидова нейрохирургия бўлимида даволанаётгани айтилмоқда (видео)

Ижтимоий тармоқларда хонанда Озода Нурсаидова Тошкентдаги шифохоналардан бирининг нейрохирургия бўлимида жарроҳлик амалиётини бошдан кечиргани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Маълумотларга кўра, бундан тахминан бир ой аввал хонанданинг қон босими кўтарилиб кетгани сабабли бир нечта концертлари бекор қилинган эди.

Ҳозирча хонанданинг операцияси ва соғлиғи билан боғлиқ хабарлар бўйича унинг ўзи ёки вакилларидан расмий изоҳ берилгани ҳақида маълумот йўқ.

Шунга қарамай, хонанданинг мухлислари ижтимоий тармоқларда унга эзгу тилакларини билдириб, тезроқ соғайиб, саҳнага қайтишини тиламоқда.

Биз ҳам Озода Нурсаидовага Аллоҳдан комил шифо ва тезроқ соғайиб кетишини тилаб қоламиз.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар