“Бу тўйдан кутаётган нарсаларимиз кўп...” — Жавоҳир Синдоровнинг бобосидан сирли ишора( видео)

Шахматчи Жавоҳир Синдоровнинг бобоси набирасининг Бибисора Ассубаева билан турмуш қуриши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, бу никоҳ нафақат ёшларнинг ўзаро муносабатлари, балки шахматдаги фаолияти нуқтаи назаридан ҳам маъқул келади.
Бобосининг айтишича, Жавоҳир йилнинг деярли 11 ойини мусобақаларда ўтказади. Шу сабабли унинг бўлажак турмуш ўртоғи шахматни тушуниши ва бу ҳаёт тарзига мослаша олиши муҳим.
“Бошқа бир қизга уйлантирсак-у, у шахматни тушунмаса, бу ҳам бир муаммо. Жавоҳир йилнинг 11 ойида мусобақаларда юради. У билан бирга сафарларда бўлиш керак. Шахматга қизиқмайдиган инсон учун бу жуда катта қийинчилик туғдириши мумкин”, — дея таъкидлади у.
Шунингдек, бобоси Бибисора Ассубаеванинг Қозоғистондан эканини ҳам алоҳида қайд этди. Унинг фикрича, икки ёшнинг оила қуриши Ўзбекистон ва Қозоғистон халқлари ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилиши мумкин.
“Бу тўйдан кутаётган нарсаларимиз кўп”, — дея қўшимча қилди у.































Изоҳлар 0
…