Бибисора Ассубаева Синдоров билан муносабатлари қачон бошланганига ишора қилди

1 дақиқа ўқиш2K
Бибисора Ассубаева Синдоров билан муносабатлари қачон бошланганига ишора қилди

Қозоғистонлик шахматчи Бибисора Ассубаева ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров билан муносабатлари қачон бошланганига оид янги тафсилотни ошкор қилди. Бу ҳақда Sports.kz хабар берди.

Ассубаева Telegram каналида обуначиларидан бирининг “Жавоҳир билан қачондан бери учрашиб юрасиз?” деган саволига жавоб берди. Шахматчи аниқ санани айтмади, бироқ муносабатлари кўпчилик ўйлаганидан анча олдин бошланганига ишора қилди.

“Бир кун келиб аниқ вақтни айтиб берарман. Фақат шуни айтишим мумкинки, ўша пайтда унинг рейтинги ҳали 2700 га етмаган эди”, — деди Ассубаева.

Шунингдек, шахматчи айримлар у Синдоров билан 2026 йил баҳоридаги Даъвогарлар турнири ёки ундан кейин мулоқот қила бошлаган деб ўйлаётганини айтди. Унинг таъкидлашича, бу тахминлар тўғри эмас.

Маълумот учун, Жавоҳир Синдоров FIDE рейтингида 2700 очколик маррадан илк бор 2023 йил охирида ўтган. 2023 йил декабридаги расмий рейтинг рўйхатида унинг кўрсаткичи 2701 очкони ташкил этган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?