«Севги изтироби» юлдузи Мелиса Асли Памук иккинчи бор она бўлмоқда

1 дақиқа ўқиш12
«Севги изтироби» юлдузи Мелиса Асли Памук иккинчи бор она бўлмоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Туркиялик актриса Мелиса Асли Памук иккинчи фарзандини кутаётганини маълум қилди.
  • Унинг ҳомиладорлиги Абу-Дабида бўлиб ўтган тадбирдан кейин ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан маълум бўлди.
  • 2024-йил май ойида футболчи Юсуф Язижига турмушга чиққан актриса, шу йилнинг кузида Милан исмли ўғил фарзандли бўлган эди.
  • Иккинчи фарзандини кутаётган Мелиса Асли Памук оиласига вақт ажратиш мақсадида яқин орада кино ва сериалларда суратга тушмаслигини билдирди.

Туркиялик актриса, ўзбек томошабинларига «Севги изтироби» сериали орқали яхши таниш бўлган Мелиса Асли Памук иккинчи фарзандини кутаётганини маълум қилди. Актрисанинг ҳомиладорлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан сўнг маълум бўлди. Бу ҳақда TheGirl нашри хабар берди.

Мелиса Асли Памук Instagram саҳифасида Chaumet заргарлик бренди томонидан Абу-Дабида ташкил этилган тадбирдан олинган видеони эълон қилди. Унда актрисанинг ҳомиладор экани яққол кўзга ташланади. Шу тариқа, унинг оиласида яна бир фарзанд дунёга келиши маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Мелиса Асли Памук ва футболчи Юсуф Язижи 2024 йил май ойида турмуш қурган. Шу йилнинг кузида уларнинг биринчи фарзанди — Милан исмли ўғли дунёга келган эди.

Бу сафар актрисанинг ҳомиладорлиги мухлислар учун кутилмаган янгилик бўлди. Сабаби, у ҳозирга қадар ижтимоий тармоқларда иккинчи фарзандни кутаётганига оид ҳеч қандай ишора ёки маълумот билан бўлишмаган.

Мелиса Асли Памук иккинчи фарзандини кутаётгани сабабли яқин орада кино ва сериалларда суратга тушишни бошламаслиги маълум бўлди. У 2026 йил июль ойи бошида берган интервьюсида ҳам ижодий фаолиятига қайтиш ҳақидаги саволга жавоб берар экан, айни пайтда оиласи ва фарзанди унинг учун биринчи ўринда туришини таъкидлаганди.

Tungi bino oldida oq kiyimdagi ayol va kulrang kostyumdagi erkak birga turibdi.

«Ҳозирча аниқ бир нарса дея олмайман. Агар чиндан ҳам яхши таклиф тушса, ўйлаб кўришим мумкин. Лекин ҳозир мен учун энг муҳими — ўғлим. Унинг ёнида бўлишни, улғайишидаги ҳар бир босқични кўриб боришни истайман», — деган эди актриса.

Шунингдек, Мелиса аввалги интервьюларида оналик унга беқиёс қувонч ва завқ бағишлашини бир неча бор таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, чақалоқ парвариши билан боғлиқ қийинчиликлар, жумладан, уйқусиз тунлар ҳам фарзанди билан ўтказган бахтли лаҳзалар олдида сезилмай қолади.

Актриса икки давлатда яшаб келмоқда

Маълумот учун, Мелиса Асли Памук ва унинг турмуш ўртоғи Юсуф Язижи ҳозирда икки давлатда — футболчи фаолият юритаётган клуб жойлашган Греция ҳамда Нидерландияда яшаб келмоқда.

Актрисанинг иккинчи бор она бўлиши ҳақидаги хабар эса унинг мухлислари орасида катта қизиқиш уйғотди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?