Мавлуда Асалхўжаевага 63 ёшида қимматбаҳо автомобил совға қилинди (видео)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева 15 октябр куни 63 ёшни қарши олди. Хонанданинг таваллуд куни муносабати билан ўтказилган байрамдан видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Видеоларда санъаткорнинг яқинлари уни самимий табриклаб, қувончли кунига шерик бўлгани акс этган. Бу йилги туғилган кун байрами хонанда учун ўзгача кўтаринки кайфиятда ўтгани кўринади. Энг эътиборли жиҳати, яқинлари Мавлуда Асалхўжаевага қора рангли қимматбаҳо автомобил совға қилган.
Хонанда ҳам ўзининг Instagram саҳифасида байрамдан лавҳаларни жойлаштириб, уни туғилган куни билан табриклаган мухлислари ва ёнида бўлган яқинларига миннатдорлик билдирди.
“Шукрона куним билан табриклаган мухлисларим, ёнимда бўлган энг яқинларим, ҳаммангизга раҳмат ва борингларга шукур”, — дея ёзди санъаткор.
Ушбу пост остида ҳам кўплаб кузатувчилар хонандани таваллуд айёми билан табриклаб, унга самимий тилакларини йўллади.
Маълумот учун, Мавлуда Асалхўжаева 1963 йил 15 октябрда Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида, санъаткор Абдураҳмон Асалхўжаев ва шифокор Санобар Асалхўжаева оиласида туғилган.






























Изоҳлар 0
…