Мавлуда ва Гули Асалхўжаевалардан янги дуэт — “Қариндошларим” тақдим этилди (аудио)

Хонанда опа-сингиллар Мавлуда Асалхўжаева ва Гули Асалхўжаева янги дуэт қўшиғини тингловчиларга тақдим этди. Ушбу тарона бугун соат 16:00 да YouTube платформасига аудио шаклида жойланди.
Янги қўшиқ “Қариндошларим” деб номланиб, ҳаётнинг турли синовлари ва қувончли лаҳзаларида ёнимизда бўладиган энг яқин инсонлар — қариндошлар ҳақидаги илиқ туйғуларни ифодалайди. Асар меҳр-оқибат, жигарбандлик ва оилавий ришталарнинг қадри ҳақида самимий оҳангда куйланган.
Қўшиқ матни ва бастаси Муҳриддин Холиқназаров томонидан яратилган бўлиб, ҳар бир нотаси қалбларга илиқлик ва яқинлик туйғусини улашиши билан ажралиб туради.
Ижтимоий тармоқларда тарона тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинган. Изоҳларда фойдаланувчилар хонандаларга ижодий муваффақият тилаб, бундан ҳам зўр қўшиқлар кутиб қолишаётганини ёзишган.





























Изоҳлар 0
…