Шаҳло Зоирова бугун яна бир ёшга улғаймоқда (видео)

Актриса Шаҳло Зоирова бугун яна бир ёшни қарши олмоқда. Санъаткор Instagram саҳифасига жойлаган видеоси орқали туғилган куни эканини маълум қилди.
Шаҳлохоним видео остида “Боримга ва борлигингизга шукур. H-birthday to me”, дея изоҳ қолдирган.
Видеода санъаткорнинг ҳамкасблари уни туғилган куни билан самимий табриклаётгани акс этган. Улар Шаҳлога эзгу тилакларини билдириб, қувончли кунида унга кўтаринки кайфият улашган.
Ижодкорнинг мухлислари ҳам эътиборсиз қолмади. Унинг саҳифасидаги изоҳларда кўплаб самимий табриклар ва илиқ тилакларни учратиш мумкин.
Биз ҳам Шаҳлохонимни таваллуд айёми билан чин қалбимиздан табриклаб, унга чексиз бахт, мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, янги муваффақиятлар ва ижодий парвозлар тилаб қоламиз.
Шаҳло Зоированинг бугунги кунда «Ёр-ёр», «Бахтинг муборак» ва «Келин салом» номли қўшиқлари бор.






























Изоҳлар 0
…