Аҳрорбек Қўшматов шифохонада — унинг аҳволи қандай? (видео)

Аҳрорбек Қўшматов шифохонада — унинг аҳволи қандай? (видео)

Актёр ва режиссёр Аҳрорбек Қўшматовнинг шифохонада даволанаётгани ва соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга дуч келгани ҳақида ижтимоий тармоқларда видео тарқалди.

Блогер Дилмурод Каримов актёр ҳолидан хабар олиш учун унинг ёнига бориб, суҳбатлашди. Учрашув акс этган видеони ўз саҳифасига жойлаган блогер Аҳрорбек Қўшматов айни пайтда халқ кўмагига муҳтож эканини таъкидлади.

Дилмурод Каримовнинг айтишича, актёрнинг оёқларида йиринг тўпланиши сабабли уларни тешиб, йирингни чиқариш муолажалари амалга оширилмоқда. Блогернинг сўзларига кўра, мазкур жараён бир неча ой давом этиши мумкин.

Аҳрорбек Қўшматов эса даволаниш жараёни жуда оғриқли ва оғир кечаётганини айтди. Актёр руҳий жиҳатдан ҳам қийин ҳолатда эканини таъкидлаб, тезроқ соғайиб, ҳаётини бошқача давом эттиришни истаётганини билдирди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога фойдаланувчилар ҳам бефарқ қолмаган. Кўплаб кузатувчилар актёрга эзгу тилаклар билдириб, тезроқ соғайиб кетишини тиламоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар