Аҳрор Қўшматов касаллиги сабаб “Хафа бўлиш йўқ” айбланмоқда: у вазиятга изоҳ берди (видео)

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Ижтимоий тармоқларда Аҳрор Қўшматовнинг 2019 йилдаги "Хафа бўлиш йўқ" кўрсатувидаги иштироки унинг қандли диабет билан касалланишига сабаб бўлгани ҳақидаги тахминлар тарқалмоқда.
- Аҳрор Қўшматов ўз касаллигига кўрсатувнинг алоқаси йўқлигини, лойиҳада ҳамма нарса келишилган бўлишини ва кўрсатув ижодкорлари Санжар ҳамда Аброрнинг айби йўқлигини таъкидлади.
- Кўрсатув ижодкорлари ҳам лойиҳа якунланганини маълум қилиб, томошабинлардан розилик сўради.
Ижтимоий тармоқларда Аҳрор Қўшматов иштирокидаги эски видеолар яна кенг муҳокама қилинмоқда. Хусусан, 2019 йилда эфирга узатилган “Хафа бўлиши йўқ” кўрсатувидан олинган лавҳалар қайта тарқалиб, фойдаланувчилар орасида турли фикрларни келтириб чиқарди.
Айрим фойдаланувчилар Аҳрор Қўшматовнинг турли йилларда тасвирга олинган видеоларидаги кўринишини ўзаро солиштириб, унинг саломатлигидаги ўзгаришларни муҳокама қилмоқда. Ҳатто унинг қандли диабет билан касалланишига айнан ушбу кўрсатувдаги иштироки сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам тахминлар билдирилмоқда.
Шу муносабат билан “Хафа бўлиш йўқ” кўрсатуви ижодкорлари Аҳрор Қўшматовнинг ёнига бориб, тарқалаётган гап-сўзларга ойдинлик киритди.
Суҳбат давомида кўрсатув ижодкорлари лойиҳадаги воқеалар олдиндан режалаштирилиши, иштирокчилар билан келишилиши ва муайян сценарий асосида ташкил этилишини таъкидлади.
Аҳрор Қўшматов ҳам ўз касаллигига кўрсатувнинг алоқаси йўқлигини айтиб, Санжар ва Аброрни айбламасликка чақирди.
“Бу касаллигимга сабаб кўрсатувдаги иштироким эмас. Бу ерда кўрсатув ижодкорлари Санжар ва Аброрнинг ҳеч қандай айби йўқ. Ҳеч ким ҳеч кимни касал қилгани йўқ. Ўзим ҳам ҳижолат бўламан: сал бирор нарса бўлса ёки озиб кетсам, дарров 'Хафа бўлиш йўқ' кўрсатувини айбдор қилишади. Лекин ҳозирги касаллигимда уларнинг ҳеч қандай айби йўқ. Шоуда ҳамма нарса келишилган бўлади.
'Йигитлар хабар олмаяпти, пул бермаяпти', деган гапларни ҳам айтибсизлар. Лекин улар ҳар куни ҳолимдан хабар олиб туришибди. 'Хафа бўлиш йўқ"нинг айби йўқ. Йигитларни айбламанглар”, — деди Аҳрор Қўшматов.
Видео якунида кўрсатув ижодкорлари ҳам мурожаат билан чиқди. Улар лойиҳа орқали кимнидир хафа қилган, асабийлаштирган ёки вақтини олган бўлсалар, томошабинлардан узр сўраб, розилик билдиришларини сўради. Шунингдек, ижодкорлар кўрсатув ўз фаолиятини якунлаганини маълум қилди.






























Изоҳлар 0
…