Аҳрор Қўшматовга қандай ташхис қўйилди ва у қандай операцияни бошдан кечирди?

Телебошловчи Аҳрор Қўшматов Тошкент давлат тиббиёт университетида даволанмоқда. Шифокор маълумотига кўра, унга ўнг оёғи ва болдир соҳасидаги йирингли яллиғланиш — флегмона ташхиси қўйилган. Бемор аввалдан қандли диабет билан ҳам касалланган.
Шифокорнинг айтишича, Аҳрор Қўшматов 21-сентабрдан буён шифохонада даволанмоқда. Унда жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, йирингли ўчоқлар даволанган.
Ҳозирда телебошловчининг аҳволи қониқарли, соғлиғи эса кундан-кунга яхшиланиб бормоқда.
У Тошкент давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли йирингли касалликлар ва жароҳатлар оқибатларини даволаш бўлимида даволанмоқда. Беморнинг яқинлари билан мулоқот қилиши учун ҳам шароит яратилган: улар махсус ажратилган хонада видеомурожаат орқали суҳбатлашишлари мумкин.
Шифокорлар маълумотига кўра, ҳозирча беморнинг аҳволи ижобий томонга ўзгариб бормоқда.































Изоҳлар 0
…