Шаҳзода Муҳаммедова Дилором Омонуллаевага аталган ҳақоратли постини саҳифасидан ўчириб юборди

1 дақиқа ўқиш9.3K
Шаҳзода Муҳаммедова Дилором Омонуллаевага аталган ҳақоратли постини саҳифасидан ўчириб юборди
Шаҳзода Муҳаммедованинг Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори, бастакор Дилором Омонуллаеванинг устидан ижтимоий тармоқларга ёзиб қолдирган номақбул ва ҳақоратли сўзлари ўтган ҳафта муҳокамалар майдонининг асосий мавзуси бўлди, десак, янглишмаймиз.
Шаҳзода Муҳаммедова Дилором Омонуллаевага аталган ҳақоратли постини саҳифасидан ўчириб юборди
Мазкур масала юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали кўплаб муштарийларимиз ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар. Кўплар бу вазиятда Шаҳзода Муҳаммедовани қоралаб, қилаётган ишлари хато эканини, устоз санъаткор бундай муносабат, ҳақоратларга лойиқ эмаслигини айтишди. Улар орасида Шаҳзодани оқлаган, вазият шуни тақозо этгандир, деганлар ҳам топилди. Дилором Омонуллаева эса бўлиб ўтган воқеалар ҳақида ўз фикрларини баён этар экан, бу ҳолатга оғир-босиқлик билан ёндашаётганини, Шаҳзода билан бақир-чақирга тоқати йўқлигини маълум қилганди.

Бу ҳолатга ўзбек зиёлилари, маданият ва санъат олами вакиллари ҳам жим қараб тургани йўқ. Ҳадиксирамагани ОАВ орқали, қолганлари зимдан Дилором Омонуллаеванининг ёнини олиб, Шаҳзоданинг хатти-ҳаракатларини ҳеч қандай йўл билан оқлаб бўлмаслигини айтиб чиқишди. Ўзбекистон давлат консерваторияси Бастакорлик ва чолғулаштириш кафедраси мудири, доцент, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори, Халқаро танлов ва фестиваллар ғолиби Ойдин Абдуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Гулбаҳор Эрқулова, Дилноза Исмияминова, “Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура Йўлдошеванинг фикр-мулоҳазаларини эътиборингизга ҳавола этган эдик.

Шаҳзода Муҳаммедова ижтимоий тармоққа жойлаштирган икки постида Дилором Омонуллаевани қаттиқ ҳақорат қилиб, уни руҳан касал, разил инсон, деб таърифлаган, пора олишига шаъма қилган, уни азроилга қиёслаган эди. Бир неча кун давомида муҳокамаларга сабаб бўлган мазкур постни Шаҳзода Муҳаммедова Instagram’даги саҳифасидан олиб ташлади. Балки у маданият ва санъат соҳаси вакилларининг эътирозларини тўғри қабул қилиб, узр сўраши ҳақидаги таклифларини инобатга олгандир. Тез орада у Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори, бастакор Дилором Омонуллаевадан қилган ишлари учун узр сўраса ҳам, ажаб эмас.

Воқеалар ривожини биргаликда кузатишда давом этамиз.

Манба: Qalampir.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?