Шаҳзода Муҳаммедова кўкрак нишонига сазовор бўлди: "Ҳақиқий зафар тинимсиз меҳнат ортида яширинган"

Актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова навбатдаги мукофот билан тақдирланди. У ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида кўкрак нишони билан тушган суратларини эълон қилди.
Муҳаммедова ушбу суратларни миллиондан ортиқ шогирдлари ва дизайн соҳасига қизиқадиган ёшларни руҳлантириш мақсадида улашганини ёзди. У касбий фаолиятда муваффақиятга эришиш учун меҳнатсеварлик, ирода ва қатъият муҳим эканини таъкидлади.
Дизайнернинг фикрича, инсон ўз мақсади йўлида турли қийинчиликларга дуч келиши ва атрофдагиларнинг шубҳаларига қарши туриши мумкин. Бироқ тинимсиз меҳнат ва ҳаракат охир-оқибат ўз самарасини беради.
Шаҳзода Муҳаммедова ўз шогирдларини санъат ва дизайн йўлидаги яқин ҳамфикрлари сифатида эътироф этди. У келажакда уларнинг кўпчилиги юксак давлат мукофотларига муносиб бўлишига ишонишини билдирди. Актрисанинг таъкидлашича, шогирдлари Париж, Милан ва Москва каби дунёнинг машҳур мода марказларида ўз кўргазмалари билан қатнашмоқда. Уларнинг халқаро майдондаги муваффақиятлари эса Муҳаммедова учун алоҳида фахр ва қувонч манбаи ҳисобланади.































Изоҳлар 0
…