22:29 / 02.08.2017
6 112

Манзуранинг Питердаги концерти Назарбековники сингари бекор қилинмайди...ми?

Манзуранинг Питердаги концерти Назарбековники сингари бекор қилинмайди...ми?
“Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура Йўлдошева айни вақтда 5 август куни Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган яккахон концерт дастурига қизғин тайёргарлик кўрмоқда, деб ёзади Qalampir.uz нашри.

Сўнгги вақтларда ўзбекистонлик айрим санъаткорларнинг хорижда ўтказилиши режалаштирилган гастроль концерт дастурлари маълум қилинмайдиган сабабларга кўра бекор қилиниши каби ҳолатлар кўплаб учраб турибди. Бунга Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг Россиядаги гастроль концерт дастури бекор қилинишини мисол қилиб келтириш мумкин. Шу сабаб хорижда ўзбек хонандаларининг иштирокида эълон қилинадиган концерт дастурларига одамларнинг ишончи сусайган. Хусусан Манзура Йўлдошеванинг концертига келганда “бу сафар ҳам шундай бўлади”, деган хавотир йўқ эмас. Биз Санкт-Петербургда истиқомат қилаётган ўзбекистонликлардан келиб тушган мурожаатларни инобатга олган ҳолда хонанда Манзура Йўлдошева билан боғландик.

“Ростини айтаман, бошқа ҳамкасбларимнинг концерт дастурлари бекор қилиниши билан боғлиқ ҳолатлар бизга ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Шу боис тайёргарлик ва ташкилий ишларга жиддий эътибор қаратяпмиз. Умид қиламанки, ҳаммаси ўз ўрнида, мухлисларнинг ишончига лойиқ бўлади. Ҳозир Тошкентдаман, концертга тайёргарлик кўряпмиз. Концерт репертуаридан 30 га яқин қўшиқларим ўрин олган. Албатта, улар орасида энг янгилари ҳам бор.

Концертни ўтказиш учун ташкилотчилар билан аллақачон шартнома тузилган. Уларда ҳам ҳозирча ҳеч қандай муаммо йўқ”, дейди Манзура Йўлдошева.

Иш бор жойда, камчилик бор, деб бежиз айтишмайди. Одатда аввалги хатолар кейинги режаларни амалга оширишда ўзига хос тажриба вазифасини ўтайди. Шундай экан, Манзуранинг концерти ҳам Озодбек Назарбековники сингари бекор қилинмаслигига умид қиламиз. Ҳар ҳолда бу умидни бизга хонанданинг ўзи беряпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Манзуранинг Питердаги концерти Назарбековники сингари бекор қилинмайди...ми?