17:01 / 04.09.2017
10 110

Лола Йўлдошева таваллуд айёми нишонланмоқда

Лола Йўлдошева таваллуд айёми нишонланмоқда
Ўз ижодий фаолиятини жуда эрта бошлаган “Ниҳол” мукофоти совриндори Лола Йўлдошева бугунги кунда кўплаб мухлислар кўнглидан жой олиб келмоқда. Хонанданинг туғилган куни муносабати билан унинг ижоди ва ҳаётига бироз тўхталиб ўтамиз, деб ёзади Qalampir.uz нашри.

Хонанда Лоланинг илк қўшиғи “Ширибом” рекламаси учун ёзилган бўлиб, ундан сўнг хонанда “Нетайин” таронаси билан хит-парадларнинг юқори ўринларини эгаллаб келди.

Унинг “Нетайин”, “Муҳаббатим”, “Мен топдим бахтимни” номли мусиқий альбомлари ҳам омма эътиборига ҳавола этилган. Рус, инглиз, хитой ва турк тилларида сўзлаша оладиган хонанда ҳозирда нафақат ўзбек, балки хориж тилларида куйлаган қўшиқларини ҳам мухлисларига ҳавола этиб келмоқда.

Ҳозирда ижод борасида бироз танаффус қилаётган хонанда шахсий ҳаётига кўпроқ эътибор қаратмоқда. Аввалроқ, хонанда Москва шаҳрида истиқомат қилаётгани ва шахсий ҳаётини қуриш истагида экани ҳақида хабар берган бўлса, эндиликда Лола ўзи билан фарзандларини ҳам Россияга олиб кетгани ҳақида маълумотлар мавжуд. Тез орада Лола Йўлдошева мухлисларини қизиқтириб келаётган кўплаб саволларга аниқлик киритади, деган умиддамиз.

Сайтимиз номидан Лола Йўлдошевани бугунги таваллуд айёми билан табриклаймиз. Ижодда ва шахсий ҳаётда хонандага бахт ва омад ҳамиша ёр бўлсин!

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Лола Йўлдошева таваллуд айёми нишонланмоқда