20:07 / 14.05.2018
7 490

«Ўзбекконцерт» томонидан «Виа Мароканд»нинг «Турист» қўшиғи матни ва клипи бачкана деб топилди

«Ўзбекконцерт» томонидан «Виа Мароканд»нинг «Турист»  қўшиғи матни ва клипи бачкана деб топилди
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси қошида қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Кенгашда «Виа Мароканд»нинг «Турист» қўшиғи матни ва клипи бачкана деб топилди. Қуйида гуруҳнинг мазкур қўшиғи матни келтирилган. Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» давлат муасассаси матбуот хизмати XS.uz'га маълум қилди.

«Виа Мароканд» гуруҳи томонидан куйланган сўзи ва мусиқаси Жасур Бадалбоевга мансуб «Турист» қўшиғига ишланган клип хусусида. Ушбу қўшиқнинг матни саёз, мантиқ ва шеърият талабларига жавоб бермайдиган бачкана сўзлар асосида эканлиги ва клип кадрлари тушунарсиз ҳолатлар мавжудлиги кузатиш мумкин. Қўшиқ сўзларида Рам па папам тара тира тира там сўзлари шеърият талабларига жавоб бермаганлиги туфайли рад этилиб, хонандалар қўшиқ сўзларини шоирлар билан қайта тўғрилаб, қайта топшириш мумкинлиги тавсия этилди. Мана шу қўшиқ матнидан сизга ҳам бир шингил илингимиз келди:
Билмадим, билмадим мен ҳали дунё кўрмадим,
Бир ой бўламиз турист.
Сув ости олими Жак Ив Кусто,
Рам па папам тара тира тира там.
Сирли олам кезаман
Рим ёки Индия
Эмиратми Индонезия
Рам па папам тара тира тира там.

«Ўзбекконцерт» давлат муасассаси матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Ўзбекконцерт» томонидан «Виа Мароканд»нинг «Турист» қўшиғи матни ва клипи бачкана деб топилди