date
views 15 598

“Суюнчи” фильмидаги Назира ҳозир Африкада. Чунки… (видео)

“Суюнчи” фильмидаги Назира ҳозир Африкада. Чунки… (видео)
Назира, яъни Шаҳноза Ҳамроева 1963 йил 28 октябрда таваллуд топган. Шаҳноза Ҳамроеванинг кино оламига кириб келиши жуда ҳам қизиқ бўлган. Ўша пайтда Шаҳноза Ҳамроеванинг укаси Улуғбек Ҳамроев фильмларда роль ижро этар эди. Шаҳноза Ҳамроева укасининг маошини олиш учун киностудияга боради. Шунда режиссёр уни кўриб қолади ва кинога таклиф этади.

Шаҳноза Ҳамроева “Суюнчи” фильмида суратга тушганида 17 ёшда бўлган. Шундан сўнг унга ота-онаси кинода суратга тушишни тақиқлаган. Актриса бўлолмаган Шаҳноза Ҳамроева тиббиёт институтига ўқишга киради. Касби тақозоси билан у Африкага кетади.

Йигирма йилдан буён Шаҳноза Ҳамроева оиласи билан Африканинг Замбия давлатида истиқомат қилади. Шаҳноза Ҳамроева турмушга чиққан, икки ўғил ва бир қизнинг онаси. 55 ёшни қарши олган Шаҳноза Ҳамроева, албатта, ўз юртига қайтиш ниятида.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Суюнчи” фильмидаги Назира ҳозир Африкада. Чунки… (видео)