date
views 13 581

Қизиқчи Обид Асомов шифохонага ётқизилди

Қизиқчи Обид Асомов шифохонага ётқизилди
Фото: Спутник
Таниқли сўз устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, «Мультипикацион фильмлар студияси» ДУК директори Обид Асомов шифохонага ётқизилди.

Бугун айрим маҳаллий интернет нашрларида Асомовнинг юрак хуружига учраб, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Аммо орадан кўп ўтмай таниқли санъаткор ҳақиқатан ҳам шифохонада экани, аммо бунга юрак хуружи сабаб бўлмагани ойдинлашди.

“Обид Асомов енгил шамоллаш билан шифохонага ётқизилди. ОАВларда тарқалган юрак хуружи ва реанимация ҳақидаги хабарлар ёлғон”, - деди Асомовнинг администратори Ўткир Муҳаммадхўжаев "Спутник" мухбири билан суҳбатда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Қизиқчи Обид Асомов шифохонага ётқизилди