
Хонанда Жаҳонгир Отажонов айрим ҳамкасбларига видеомурожаат йўллади.
Ушбу видеомурожаатида у айрим ижодкорлар унинг мусиқасидан фойдаланиб клип суратга олгани, пародия қилгани ва шу кабиларга тўхталар экан, ҳеч ким бу борада ундан рухсат сўрамаганини таъкидлаган. Шунингдек, бундан кейин унинг мусиқасидан фойдаланмасликларини, акс ҳолда Youtube'даги ва бошқа каналларини блоклатишини айтган.
Маълумот учун, куни кеча қизиқчи Зокир Очилдиев Жаҳонгир Отажоновнинг "Қадди баланд" қўшиғига пародия қилиб "Қадри баланд" қўшиғини яратган ва унга клип ҳам суратга олдирган эди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар