"Ўзбеккино" миллий агентлиги томонидан Ўзбекистон ва Россия киноижодкорлари ўртасида ижодий ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида бир қанча амалий ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, "Барон 2" фильмини икки давлат киноижодкорлари ҳамкорлигида суратга олиш режалаштирилган.
"Барон 2: Қайтиш" картинаси "Ўзбеккино" ҳамкорлигида Россиянинг "Инферно" продюсерлик маркази томонидан суратга олиниши маълум қилинди.
"Бу фильм ҳақиқий бомба бўлади ва албатта, бу Ўзбекистондаги энг талантли режиссёр Рустам Сагдиев туфайли. У ўзини аямайди. Сидқидилдан ёндашади. Фильмда ўзбек актёрлари, россиялик актёрлар, қозоғистонлик юлдуз, Беларусь, Туркия, Миср ва Суриядан артистлар роль ижро этишган", - деди кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон-Россия кинофоруми давомида "Инферно" продюсерлик маркази раҳбари Иван Архипов.
Эслатиб ўтамиз, жангари руҳдаги фильмнинг биринчи қисми 2016 йил 15 январда катта экранларга чиққан ва томошабинларда катта қизиқиш уйғотган. Фильм давомида актёр Фарҳод Махмудов иштирок этиши маълум. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
АҚШ Ҳаага судининг Исроилга нисбатан терговига қарши чиқяпти
Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди
Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик...
Грузия бош вазири мамлакат президентини “сотқин” деб атади
Тошкентда мебел цехи 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди
Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади
Қозоғистонда давлатлараро қидирувга берилган шахс Самарқандда ушланди